• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Image
Ўзбекистон элчиси Буюк Британия Парламенти Лордлар палатаси аъзоси билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия Парламенти Лордлар палатаси аъзоси, "Francis Maude Associates" (FMA) компаниясининг асосчиси ва ҳамраиси лорд Фрэнсис Моуд билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Image
"Пулларингизни оз фурсат ичида кўпайтириб бераман" дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдер қўлга олинди

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Image
Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазиб олиниши натижасида табиатга 80 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экологик назорат инспекцияси томонидан Тошкент шаҳри, Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйида навбатдаги рейд тадбирлари олиб борилди.

Image
Квартираларни сотишда солиқ базасини ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдордан келиб чиқиш белгилаш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш жараёнининг шаффофлигини ошириш учун қурувчиларга солиқ солинадиган базани ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдордан келиб чиқиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Тошкент шаҳрида ўртача минимал миқдор квадрат метр учун 5−7,5 млн сўм этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

Image
648 минг сўм — Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди

Статистика агентлиги Ўзбекистонда камбағаллик чегараси сифатида ишлатиладиган минимал истеъмол харажатлари қиймати 621 сўмдан 648 минг сўмгача оширилганини маълум қилди. Аввалроқ газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши сабабли минимал истеъмол харажатлари қайта кўриб чиқилиши айтилганди.

Image
Тошкент ҳайвонот боғида навбатдаги васийлик дастури очилди

Тошкент ҳайвонот боғида жонзотларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун навбатдаги васийлик дастури очилди. Бунда корпусларни таъмирлаш, ўйинчоқ, овқат олиб бериш, даволатиш ва бошқалар амалга оширилади. Бу даврда васий ва унинг оиласига имтиёзлар, жумладан, зоопаркка бепул кириш имкони берилади.